Германия тараққиёт банки КfW томонидан «КfW харидлари бўйича кўрсатмалар ва тартиблар» мавзусида қўшма ўқув семинари ўтказилди
Унда Германия банки томонидан молиялаштирилган қўшма лойиҳаларга раҳбарлик қилаётган қатор вазирлик ходимлари иштирок этди.
Семинар давомида молиявий ҳамкорлик доирасида харид жараёнларини ўтказиш қоидалари, КfW томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларни харид қилиш қоидалари, тендер жараёнлари, шунингдек, текшириш ва мониторинг ўтказиш тартиблари каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Тренинг якунида барча иштирокчиларга ўқув курсини тамомлаганлик сертификатлари топширилди.
Эслатиб ўтамиз, КfW Банк Ўзбекистонда 1993 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ҳозирги вақтда инвестиция портфелининг ҳажми 500 миллион еврони ташкил этади ва барқарор иқтисодий ривожланиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий инфратузилма ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби соҳалардаги лойиҳаларни ўз ичига олади.