itmeditmed
Menu

uz
ruuz
  • Bosh sahifa
  • Yangiklar
  • Biz haqimizda
  • Bizning loyihalar
  • Xizmatlar
  • Vakansiyalar
  • Kontaktlar

Телемедицина қадамба-қадам

26.01.2022

“IT-Med” Компанияси вакиллари Германиянинг Роберт Кох Институти, GIZ Халқаро ҳамкорлик бўйича жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Френзениус амалий фанлар университети ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий амалий маркази мутахассисларидан иборат делегация Ўзбекистон тиббиёт муассасаларида телемедицина тизимини яратиш лойиҳаси доирасида бир қатор ҳудудларга ташриф буюрди.

Сафар чоғида Шошилинч тиббий ёрдам марказининг Фарғона ва Наманган вилояти ҳамда Нукус шаҳар филиаллари, Сўх тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамда Мўйноқ туманидаги Инновацион телемедицина клиникаси фаолияти ҳамда мазкур муассасаларда беморни текшириш, ташхис қўйиш ва даволашда ёрдам берувчи телемедицина тизимини жорий этиш учун яратилган шароитлар билан бевосита танишилди.

Жумладан, мазкур муассасалардаги операцион блоклар, реанимация хоналари, операция хоналаридаги ёритиш мосламалари, мавжуд АКТ инфратузилма, хусусан муассасага оптик толали интернет тармоғи ўтказилганлиги ҳолати ҳамда юқори тезликдаги интернет (энг камида 10 Мб/с) тармоғи мавжудлигига жиддий эътибор қаратилди. Делегация аъзолари томонидан юқори тезликдаги интернет тармоғи ва зарур шароитлар мавжуд бўлгандагина кутилган натижага эришиш мумкинлиги қайд этилди.

Маълумот ўрнида: 2021 йилнинг март ва июнь ойларида Роберт Кох Институти ва Шарите клиникаси мутахассислари томонидан Ўзбекистонга беморни текшириш, ташхис қўйиш ва даволашда ёрдам берувчи 2 та телемедицина ускунаси тақдим этилди. Ускуна беморнинг ҳозирги ҳолатини тўғридан-тўғри Шарите клиникасининг мутахассисларига узатиш ҳамда беморни даволашда Германиянинг шифокорлари тажрибасидан фойдаланиш имкониятини яратади.

Мазкур қурилмалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда Республика махсус 1-сон Зангиота шифохонасига доимий фойдаланиш учун топширилган.

Бугунги кунга қадар синов режимда 300 дан ортиқ бемор телемедицина орқали консультация олиш имкониятига эга бўлди.

Архив

  • December 2023
  • November 2023
  • October 2023
  • August 2023
  • July 2023
  • June 2023
  • May 2023
  • April 2023
  • March 2023
  • February 2023
  • December 2022
  • November 2022
  • October 2022
  • September 2022
  • August 2022
  • June 2022
  • May 2022
  • April 2022
  • January 2022

    © 2023 itmed, All Rights Reserved.