itmeditmed
Menu

uz
ruuz
  • Bosh sahifa
  • Yangiklar
  • Biz haqimizda
  • Bizning loyihalar
  • Xizmatlar
  • Vakansiyalar
  • Kontaktlar

Ҳомиладор аёлларни қайд этиш модули

07.06.2022

Ҳомиладор аёлларни қайд этиш модули ҳомиладор аёлларни амбулатор бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида рўйхатга олиш дастуридир. Бу перинатал ва скрининг марказлари ҳамда бирламчи тиббий-санитария муассасаларидаги оналар ва болалар саломатлигига масъул тузилмалар («Аёллар маслаҳатхонаси», пренатал скрининг хонаси, «тиббиёт бригадалари» таркибидаги оилавий шифокор, педиатр ва бошқалар)ни ўзаро боғловчи ягона тизимдир.

Мазкур ишланма Ўзбекистон Республикаси поликлиникалари ва туғруқ муассасалари ўртасидаги боғлиқликни, шунингдек, профилактик перинатал ёрдам кўрсатиш учун ҳомиладорликнинг муддати, хавф омиллари ёки патологиялар мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда барча ҳомиладор ва туғруқдаги аёлларни касалхонага ётқизишни таъминлайди.

Модул “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг воситаларидан бири бўлиб, қуйидаги опцияларни ўз ичига олади:
– туғилишнинг электрон тарихи ва янги туғилган чақалоқнинг ривожланиш тарихини яратиш;
– перинатал ўлимни қайд этиш;
– Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсаткичлари ва статистик ҳисоботларини шакллантириш.

Ҳомиладор аёлларни қайд этиш модули IT-Med мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, 2022 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бирламчи тиббиёт муассасаларида жорий этилган. Бугунги кунга қадар 30 мингга яқин ҳомиладор аёл рўйхатга олинган.

Архив

  • December 2023
  • November 2023
  • October 2023
  • August 2023
  • July 2023
  • June 2023
  • May 2023
  • April 2023
  • March 2023
  • February 2023
  • December 2022
  • November 2022
  • October 2022
  • September 2022
  • August 2022
  • June 2022
  • May 2022
  • April 2022
  • January 2022

    © 2023 itmed, All Rights Reserved.