Сўх туманида телемедицина тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида навбатдаги учрашув
IT-Med Компанияси вакиллари Германиянинг Роберт Кох Институти, GIZ Германия ҳамкорлиги ташкилоти, Германиянинг Фрезениус амалий фанлар университети ва Шарите клиникаси ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази мутахассисларидан иборат делегация Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва республика тиббиёт муассасалари орасида телемедицина тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида Фарғона вилоятига ташриф буюрдилар.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги №ПҚ-4798 –сонли “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилмоқда.
Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Сўх тумани тиббиёт бирлашмаси вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишда мазкур муассасаларда текширув, диагностика ва даволашда ёрдам берувчи телетиббиёт тизимини жорий этиш бўйича муаммо ва вазифалар муҳокама қилинди.
Хусусан, операция хоналари, реанимация хоналари, операция хоналаридаги ёритиш ускуналари, мавжуд AКТ инфратузилмаси, оптик толали интернет ва юқори тезликдаги (камида 10 Мбит/с) интернет тармоғига алоҳида эътибор қаратилди.
Телемедицина тизимини яратиш – Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришдаги муҳим йўналишларидан бири бўлиб, тизимини яратишдан мақсад географик тўсиқларни бартараф этиб, узоқ ва чекка ҳудудларда ҳам юқори малакали тиббий хизматларни олиш – клиник ёрдам кўрсатиш имкониятини яратишдир.
Лойиҳани амалга ошириш бир қатор муҳим вазифаларни ўз ичига олади:
Телемедицина тизимини яратиш – Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришдаги муҳим йўналишларидан бири бўлиб, тизимини яратишдан мақсад географик тўсиқларни бартараф этиб, узоқ ва чекка ҳудудларда ҳам юқори малакали тиббий хизматларни олиш – клиник ёрдам кўрсатиш имкониятини яратишдир.
– юқори сифатли тиббий хизматлар олиш – клиник ёрдам кўрсатиш;
– жисмонан бир – биридан узоқ масофада бўлган фойдаланувчиларни боғлаш орқали географик тўсиқларни бартараф этиш;
– турли хил ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
– аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш;
– “Шифокор – Шифокор” синхрон консультациялар ўтказиш;
– консилиумлар ташкил этиш;
– масофадан туриб таълим олиш ва малака ошириш, таълим тадбирлари, маърузалар, конференциялар, онлайн семинарлар ўтказиш.