IT-Med вакили Швейцариянинг Женева шаҳрида 17-21 октябрь кунлари бўлиб ўтаётган ЖССТ Халқаро таснифлар оиласи (ХТО)
IT-Med вакили Швейцариянинг Женева шаҳрида 17-21 октябрь кунлари бўлиб ўтаётган ЖССТ Халқаро таснифлар оиласи (ХТО) йиллик йиғилишида иштирок этмоқда. ЖССТ-ХТО нинг вазифаси электрон соғлиқни сақлаш хисоблари ва статистикаси миллий ва халқаро тизимларини қўллаб-қувватлаш учун таснифлар оиласини ишлаб чиқиш, тарқатиш, жорий этиш ва янгилашдан иборат. Йиғилишда ЖССТга аъзо давлатлар ҳамда нодавлат ташкилот вакиллари иштирок этмоқда.
Халқаро таснифлар оиласи ўз ичига Халқаро касалликлар таснифи, Фаолият, ногиронлик ва саломатликнинг халқаро таснифи ҳамда Соғлиқни сақлаш хизматларининг халқаро таснифларини олади.
Ўзбекистоннинг ушбу тадбирда иштирок этиши Халқаро таснифлар оиласи таркибига кирувчи тизимларни республикамизда жорий этиш ва мослаштириш жараёнларида муҳим аҳамият касб этади.