15 феврал куни IT-Med, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази
15 феврал куни IT-Med, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва Роберт Кох институти ходимлари телемедицина ускуналари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Нукус филиалига ўтказилиши муносабати билан Нукусга ташриф буюрдилар. Тадбир давомида жадвал бўйича мунтазам равишда ўтказиладиган биринчи телеконсултациялар ҳам амалга оширилди.
Телемедицина ускуналарининг жорий этилиши беморга тўлиқ масофавий ташхис қўйиш ҳамда даволаш жараёнида пойтахтлик ва хорижлик мутахассислардан ёрдам олиш, тажриба алмашиш имконини беради. Беморлар, ўз навбатида, транспортсиз етиб бориш қийин чекка ҳудудларда ҳам малакали ёрдам олиб, моддий ва вақт харажатларини оптималлаштиришлари мумкин бўлади.
Телемедицина тизимини яратиш “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришнинг йўналишида амалга оширилаётган муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Аввал хабар берганимиздек германиялик шифокорлар билан ҳамкорликда телемедицина жиҳози («InTouch Lite-3») РШТЁИМга топширилганди, унинг ёрдамида тажрибали европалик мутахассислар билан телеконсультациялар 2021 йилнинг март ойидан бошланганди ва бугунги кунга қадар 350 дан ортиқ онлайн телеконсультациялар амалга оширилди.