itmeditmed
Menu

uz
ruuz
  • Bosh sahifa
  • Yangiklar
  • Biz haqimizda
  • Bizning loyihalar
  • Xizmatlar
  • Vakansiyalar
  • Kontaktlar

IT-Med ходимлари янги «Соғлиқни сақлаш учун информатика ва маълумотлар фани» Стипендия дастурининг (IDASH) ўқув семинарларида қатнашиш учун Тбилисига (Грузия) ташриф буюришди

03.04.2023

IT-Med ходимлари янги «Соғлиқни сақлаш учун информатика ва маълумотлар фани» Стипендия дастурининг (IDASH) ўқув семинарларида қатнашиш учун Тбилисига (Грузия) ташриф буюришди. Ушбу дастур ЖССТ Европа бюроси, AҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) ва Вашингтон университети ҳамкорлиги доирасида амалга оширилаётган бўлиб, Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларида ишга туширилади.

IDASH – бу 12 ойлик ўқув дастури бўлиб, жамоавий соғлиқни сақлаш информатикаси ёки маълумотлар фани соҳасида миллий даражада фаолият юритувчи, тиббиётнинг ўрта ва юқори даражадаги техник ва аналитик мутахассислари учун мўлжалланган.

Дастур жамоавий соғлиқни сақлаш ходимларининг ахборот тизимларини яратиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатларини оширади, шунингдек, миллий тизимларни кучайтириш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини беради. Бу эса ўз навбатида, соғлиқни сақлашдаги мавжуд ва кутилаётган глобал муаммоларга самарали ечим топишга олиб келади.

Архив

  • December 2023
  • November 2023
  • October 2023
  • August 2023
  • July 2023
  • June 2023
  • May 2023
  • April 2023
  • March 2023
  • February 2023
  • December 2022
  • November 2022
  • October 2022
  • September 2022
  • August 2022
  • June 2022
  • May 2022
  • April 2022
  • January 2022

    © 2023 itmed, All Rights Reserved.