My.gov.uz порталида «Имтиёзли йўлланма» ҳолатини текшириш хизмати мавжудлигини биласизми?
«Имтиёзли йўлланма» ахборот тизими 18та имтиёзли тоифадаги беморларга Ўзбекистон Республикасининг айрим тиббиёт муассасаларида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, касалликлар рўйхати (Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 17 январдаги 3-сон буйруғи) бўйича навбат асосида имтиёзли даволаниш имконини беради.
Мазкур электрон тизим орқали бемор ҳақидаги маълумотлар туман даражасида шакллантирилиб, вилоят ва республика муассасаларига йўналтирилади. Шу тариқа электрон навбат шакллантирилиб, бемор ўз йўлланмаси ҳолатини онлайн режимида my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари порталида кузатиш мумкин.
Хизмат “Соғлиқни сақлаш” бўлимида жойлашган ва мутлақо бепул.