IT-Med мутахассислари Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги Инҳа университети касалхонаси Консорциуми (ACRYL, Hesel, G&Net, Eone diagnomics) томонидан биргаликда Корея технологияларни ривожлантириш институти (KIAT) ва…
IT-Med мутахассислари Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги Инҳа университети касалхонаси Консорциуми (ACRYL, Hesel, G&Net, Eone diagnomics) томонидан биргаликда Корея технологияларни ривожлантириш институти (KIAT) ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида “Рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш” лойиҳаси доирасида малака ошириш учун ташриф буюрдилар.
Мазкур лойиҳа шифохона ахборот тизими (HIS), беморга йўналтирилган шахсий тиббий карта (PcPHR), рақамли консултация тизими (DCS), FHIR (Fast Healthcare оператив мослик буйича ресурслар) асосида маълумот алмашиш хизмати ва генетик маълумотлар ахборот платформасини ўз ичига олади.
Мутахассисларни ўқитиш икки ойга режалаштирилган. Ушбу даврда мутахассислар шифохона ахборот тизимининг (HIS) таркибий қисмлари, беморларни рўйхатга олиш, қабул қилиш ва бўшатиш жараёни, электрон тиббий ёзувлар (шифокор тиббий ёзувлари), тиббий ва ҳисобот шаклларини яратиш модуллари, тиббий хизматлар учун нархлаш жараёнлари, ахборот тизимларининг архитектураси билан батафсил танишиб чиқадилар.