Ҳар йили 14 июнь куни Бутунжаҳон қон донорлари куни нишонланади
Шу куни биз инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз қонини ихтиёрий ва текин топширадиган, муҳтож беморлар учун қон ва қон маҳсулотларининг сифати, хавфсизлиги ва мавжудлигини таъминлаш учун мунтазам равишда қон топшириш зарурлиги тўғрисида хабардорликни оширадиган одамларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 августдаги “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-348-сонли қарорига асосан, IT-Med мутахассислари томонидан «Қон хизмати» ахборот тизимини ишлаб чиқмоқда.
Мазкур тизим донорлар ва донорликдан чиқарилган шахсларнинг марказлаштирилган маълумотлар базасини, шунингдек, донорлик қонини ҳисобга олиш ва тарқатиш тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва юритиш жараёнларини автоматлаштириш учун мўлжалланган.
Тизим донорлик қони ва унинг таркибий қисмлари билан ўзаро алоқаси мавжуд барча тиббиёт муассасаларида 2023 йил декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.