IT-Med давлат муассасаси мақомини олди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июндаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил етиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 197-сон қарори билан «IT-Med» МЧЖ «IT-Med» давлат муассасаси («IT-Med» ДМ) этиб қайта ташкил этилди ва унинг вазифа ва функциялари сақлаб қолиниб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида фаолият юритиши белгиланди.
Ушбу вазифаларга «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш ва кузатиб бориш, ягона соғлиқни сақлаш платформасини яратиш, бошқарув жараёнларини оптималлаштириш ва автоматлаштириш, лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида ахборот технологияси ва коммуникациялари сиёсати ва стандартларини жорий этиш ва бошқалар киради.
Мақоми ўзгариши муносабати билан «IT-Med» ДМ барча манфаатдор шахслардан 2023 йил 24 октябрдан бошлаб шартномалар тузиш ва ҳужжатларни тайёрлаш бўйича операцияларни амалга оширишда ушбу маълумотларга эътибор беришларини сўрайди.