Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги «Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-103-сонли қарор
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги «Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-103-сонли қарорига асосан IT-Med мутахассислари томонидан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази билан биргаликда, Ягона юрак-қон томир касалликлари реестри ишлаб чиқилмоқда.
Реестр бутун республика бўйлаб юрак-қон томир касалликларга чалинган беморлар тўғрисидаги маълумотларни мониторинг ва таҳлил қилиш, юрак-қон томир хавфи кўрсаткичлари ҳисобини юритиш, шунингдек, статистик ҳисоботларни ягона электрон базасида сақлаш учун мўлжалланган. Ушбу тизим мамлакатимизда юрак-қон томир касалликлари кенг тарқалганлиги туфайли долзарб аҳамиятга эга.
Реестр 2024 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистондаги барча тиббиёт муассасаларида ишга туширилиши режалаштирилган.