IT-Med мутахассислари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий дунё тиббиёт конгрессига иштирок этдилар
IT-Med мутахассислари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий дунё тиббиёт конгрессига иштирок этдилар. Нуфузли тадбирда Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар – Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва меҳмон сифатида таклиф этилган Татаристон делегациялар иштирок этди.
Анжуман доирасида ТДТнинг соғлиқни сақлаш вазирлари йиғилиши, шунингдек, Ўзбекистон-Туркия тиббиёт форуми бўлиб ўтди. Форум иштирокчилари соғлиқни сақлаш, тиббиёт фанларини ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, ўзаро манфаатли шартномалар имзоланди.
Ўз навбатида, IT-Med ходимлари рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш имкониятларини муҳокама қилиш учун бир нечта турк компаниялари вакиллари билан учрашдилар. Хусусан, Туркиянинг Ўзбекистондаги ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIКА) билан биргаликда республикадаги тиббиёт муассасаларига компьютер техникаси воситалари харид қилиш ва беғараз шаклда тақдим этиш кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, Akgun Technology, Kardelen Yazilim ва Tiga Healthcare technologies компаниялари фаолияти, ишлаб чиқилган ахборот тизимлари, электрон платформалар, жорий этилган дастурий таъминотлар, мобил иловалар, тиббиёт муассасаларидаги жорий этиш ҳолати тажрибалари ўрганилди.