Жанубий Кореяга ташриф давомида IT-Med ходимлари Инчхондаги Eone-Diagnomics (EDGC) халқаро геномик марказига ташриф буюришди
Марказ фаолияти ирсий касалликларни диагностикаси, прогнозлаштириш ва барвақт аниқлаш, шахсийлаштирилган тиббиётни ривожлантириш, илғор биоинформатика ва геномик таҳлил технологияларидан фойдаланган ҳолда пренатал ва неонатал диагностика ва бошқа хизматларни ўтказишга қаратилган.
Марказ вакиллари генетик материал (сўлак ва қон) йиғиш, ДНКни ажратиб олиш жараёни ва уни декодлаш каби лаборатория хизматлари тақдимотини ўтказди.
Ташриф натижасида IT-Med Марказ раҳбарияти ва бир қатор Корея компаниялари билан Ўзбекистонда биринчи генетик банк яратиш бўйича келишувга эришди. “Ўзбекистонда рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги И.Иргашев номидаги 4-сон шаҳар клиник шифохонасида ДНК банкини яратиш режалаштирилган. Корея томони ДНК экстрактини ажратиб олиш ва уни кейинчалик сақлаш учун зарур реагентлар ва жиҳозларни тақдим этади.