ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, IT-Med, БМТ, UNDP, UNICEF, Ижтимоий ҳимоя агентлиги ходимлари ва соғлиқни сақлаш соҳасининг бошқа вакиллари иштирокида ишчи учрашуви бўлиб ўтди
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, IT-Med, БМТ, UNDP, UNICEF, Ижтимоий ҳимоя агентлиги ходимлари ва соғлиқни сақлаш соҳасининг бошқа вакиллари иштирокида ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувдан кўзланган мақсад ЖССТнинг Ўзбекистондаги реабилитация тизими ҳолатини тизимли баҳолаш бўйича миссияси (STARS) билан танишиш, кучли томонлари, камчиликлари ва мамлакатда реабилитация тизимини такомиллаштириш бўйича асосий тавсиялар ҳамда келгусидаги ҳаракатлари юзасидан бўлди.
Реабилитация бўлимларини ташкил этиш, тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш ва ўқитиш, касалликлар ва ногиронларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини яратиш зарурлиги масалалари кенг муҳокама қилинди.
IT-Med мутахассиси, ўз навбатида, “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами (БТСЁ)” лойиҳаси ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида БТСЁ даражасида имтиёзлар ва ёрдамлар тақдим этишнинг инновацион имкониятларини ишлаб чиқиш ва қўллаш имкониятлари ҳақида гапирди.