IT-Med мутахассиси ривожланаётган мамлакатлар учун илмий ва технологик инновациялар ва интеграция бўйича бир қатор ўқув семинарларида иштирок этиш муносабати билан Фучжоу шахрига (Хитой) ташриф буюрди
IT-Med мутахассиси ривожланаётган мамлакатлар учун илмий ва технологик инновациялар ва интеграция бўйича бир қатор ўқув семинарларида иштирок этиш муносабати билан Фучжоу шахрига (Хитой) ташриф буюрди. Семинарларда Ўзбекистондан ташқари Озарбайжон, Панама, Уругвай, Камбоджа, Непал, Нигерия каби ривожланаётган 15 мамлакатдан турли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этмоқда.
Ташрифдан мақсад Хитой тажрибасини ўрганиш, шунингдек, билимларни бирлаштириш ва бу соҳада бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали илмий ва технологик инновациялар соҳасида салоҳиятни оширишдан иборат.
Семинарлар дастури “Иқтисодиётнинг турли соҳаларида инновацияларни қўллаш”, “Давлат бошқаруви ва бизнесда катта маълумотлар”, “Хитойнинг иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни камайтириш тажрибаси”, “Хитойда технологик кадрлар тайёрлаш тизими” каби мавзулар билан танишишни ўз ичига олади.
Тренинг доирасида иштирокчилар бошқа шаҳарлардаги бир қатор корхона ва ташкилотларга ташриф буюришади, инновацион бошқарув усуллари баҳолаш ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш учун раҳбарлар билан мунозаралар ўтказадилар.