IT-Med ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғурта жамғармаси вакиллари ва ЖССТ экспертлари билан биргаликда Нукус шаҳрига амалий ташриф буюрмоқда
Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг ҳудудларида соғлиқни сақлашни ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси (ДТС) тизимини жорий этиш бўйича техник қўллаб-қувватлашдан иборат.
Ташриф давомида ишчи гуруҳ аъзолари Нукус шаҳридаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида бўлиб, тиббий муассасаларнинг бугунги ҳолати, хусусан, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати, инсон ресурслари, ахборот тизимларининг жорий этилиш ҳолати билан танишди. ДТСЖ ва етказиб берувчилар учун ИТ-ечимларни ишлаб чиқиш бўйича йўл харитасини амалга оширишдаги ютуқлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ЖССТ экспертлари томонидан семинар ташкил этилиб, унда Ўзбекистонда ДТС жорий этиш салоҳиятини ошириш, ҳудудларни амалга оширилаётган ислоҳотларга тайёрлаш, молиялаштириш жараёнларининг халқаро тажрибаси, реимбурсация, ҳудудларда кадрлар малакасини ошириш каби мавзулар кенг муҳокама қилинди.