Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Хадралиев Маҳмуд Батирович “IT-Med” МЧЖ директори лавозимига тайинланди
М.Хадралиев 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент солиқ коллежи ва Солиқ академиясини тамомлаган.
2007-2018 йилларда Давлат солиқ хизматида турли лавозимларда ишлаган.
2019-йилдан UZINFOCOM компаниясида лойиҳаларни бошқариш бўлимида фаолиятини давом эттирган. 2021-йилдан ахборот тизимларини лойиҳалаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.