Телемедицина соҳасида минтақавий ҳамкорлик ривожланади
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигидаги IT-Med, ЖССТ Европа бюроси, Роберт Кох институти ва Шарите университети клиникаси, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамда РШТЁИМ билан ҳамкорликда 2022 йил 5-6 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиё минтақасида илк бор телемедицина соҳасида учрашув ташкил этди.
Учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Германия, ва бошқа Европа ва Осиё давлатларидан 100 га яқин мутахассислар, халқаро ташкилотлар, миллий ривожланиш агентликлари ва бошқалар иштирок этди.
Учрашувнинг биринчи кунида барча мамлакатлар вакиллари электрон соғлиқни сақлашнинг ҳозирги ҳолати бўйича кириш маърузалари билан чиқишди. Иккинчи куни иштирокчилар тематик ишчи гуруҳларга бўлинган ҳолда, мавзу юзасидан батафсил муҳокамалар ва ўзларини қизиқтирган саволлар ва уларнинг ечимларига бағишланди.
Экспертларнинг учрашуви Марказий Осиё мамлакатларида телемедицинани ривожлантириш борасида ўзаро тажриба алмашиш, эришилган ютуқлар ва соҳадаги мавжуд муаммолар билан танишиш имконини берди.