“IT-Med” Компаниясининг ахборот тизимлари ва бизнес-таҳлил бўлими мутахассислари лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича 2 ойлик малака ошириш курсини муваффақиятли якунлаб, сертификатларни қўлга киритдилар.
Ўқув машғулотлари доирасида давлат стандарти ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида маърузалар, шунингдек, ҳақиқий компания лойиҳалари учун паспорт, концепция ва техник топшириқни ишлаб чиқиш бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди. Ушбу курс ахборот тизимлари учун техник ҳужжатларни тузишнинг амалдаги стандартлари ҳақидаги назарий билимларни, шунингдек, жорий ва янги лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини оширадиган бизнес жараёнларини таҳлил қилиш ва моделлаштириш кўникмаларини оширишга қаратилган.
Курсни “IT-Меd” МЧЖ ахборот тизимлари ва бизнес-таҳлил бўлими бош мутахассиси Қосимов Раҳмонали олиб борди.