itmeditmed
Menu

uz
ruuz
  • Bosh sahifa
  • Yangiklar
  • Biz haqimizda
  • Bizning loyihalar
  • Xizmatlar
  • Vakansiyalar
  • Kontaktlar

Соғлиқни сақлаш тизимида рақамлаштириш жараёнлари қандай амалга оширилмоқда?

07.10.2022

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида Бухоро вилоятида “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, ўрганиш натижаларига кўра вилоятдаги давлат тиббиёт муассасаларининг 252 тасида оптик толали алоқа линиялари орқали Интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти яратилган.

Ҳудудий бошқармалар, шаҳар ва туман бўлинмаларида фойдаланиб келинаётган “Муассасалар паспорти” ахборот тизими жорий қилинган бўлиб, унда 2 948 та тиббиёт муассасиси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд. Шу каби йирик қамровга мўлжалланган “Электрон поликлиника” ахборот тизими ишга туширилган. Лекин режалаштирилган 2 186 та тиббиёт муассаларидан 1 188 тасига ушбу тизим ўрнатилган.

Мажлисда “IT-Med” компанияси директори ўринбосари Фарҳод Aкбаров ахборот тизимларининг самарадорлиги тиббиёт муассасалари раҳбарларининг тизим билан ишлаш жараёнини назорат қилиш борасидаги масъулиятига ҳам боғлиқлигини таъкидлаб ўтди.

Архив

  • December 2023
  • November 2023
  • October 2023
  • August 2023
  • July 2023
  • June 2023
  • May 2023
  • April 2023
  • March 2023
  • February 2023
  • December 2022
  • November 2022
  • October 2022
  • September 2022
  • August 2022
  • June 2022
  • May 2022
  • April 2022
  • January 2022

    © 2023 itmed, All Rights Reserved.