Эмлаш омборлари учун ҳароратни кузатиш тизимидан фойдаланиш бўйича ЮНИCЕФ ўқув семинари
Ҳарорат мониторинги вакциналарни бошқаришнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, Ўзбекистон Миллий эмлаш дастури доирасида етказиб бериладиган вакциналарнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини сақлашга ёрдам беради.
Охирги 5 йил давомида ЮНИCЕФ Ўзбекистон ҳукумати билан ушбу соҳада миллий эмлашни қўллаб-қувватлаш учун ишончли инфратузилмани яратиш бўйича ҳамкорлик қилмоқда. ЮНИCЕФ билан ҳамкорлик доирасида 21 та замонавий махсус объект фойдаланишга топширилди. Мазкур объектлар совуқ хона ва музлатгичлар билан жиҳозланган. Шунингдек, вакциналарни ташиш учун махсус автомашиналар харид қилинди ва вакциналар логистикасини бошқариш ахборот тизими ишлаб чиқилди. Жами инвестиция ҳажми қарийб 20 миллион AҚШ долларини ташкил этди.
Aҳолини юқумли касалликларга қарши эмлаш дастури соғлиқни сақлашнинг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб, Миллий эмлаш тақвими доирасида мажбурий, қулай ва бепул эмлашга қаратилган. Дастур Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва тегишли қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамланган. ЮНИСЕФдан ташқари мазкур йўналишда Ўзбекистон ЖССТ, ГAВИ, JICA ва бошқа халқаро ташкилотлар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда.