IT-Med жигар касалликлари реестрини ишлаб чиқади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-243 2022 йил 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрсида”ги Қарорига мувофиқ IT-Med томонидан 2022 йил 1 ноябрга қадар жигар сурункали вирусли касалликларнинг ягона электрон реестри ишлаб чиқилиб, келгусида унинг техник ва дастурий қўллаб-қувватланиши амалга оширилади.
2023 йил 1 январга қадар Реестрни юритишни қон ва унинг такибий қисмлари билан ишлайдиган ходимларга эга бўлган даволаш-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиология хизмати ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотларига жорий қилинади.
2024 йи 1 январдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотларида қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган ходимларниг гепатит “В” инфекциясига қарши эмланган бўлиши ҳамда Реестрни белгиланган татибда юритилиши тиббий фаолиятни лицензиялаш талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади.