itmeditmed
Menu

uz
ruuz
  • Bosh sahifa
  • Yangiklar
  • Biz haqimizda
  • Bizning loyihalar
  • Xizmatlar
  • Vakansiyalar
  • Kontaktlar

Digital Holding Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни рақамлаштириш билан шуғулланади

27.04.2022

Жорий йилнинг 25 апрель куни “ИННОПРОМ 2022” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Digital Holding, МегаФон ва «IT-Med» МЧЖ соғлиқни сақлашни рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ўзбекистоннинг энг йирик рақамли холдинги “Электрон соғлиқни сақлаш – 2025” стратегиясини амалга ошириш бўйича технологик ечимларни тақдим этди.

«Замонавий рақамли технологиялар тиббий муассасалар ходимларини кундалик ишларнинг бир қисмини бажариш мажбуриятидан халос этиш орқали нафақат жараёнларни тўғри йўлга қўйиш ва автоматлаштиришга, балки хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Масалан, телетиббиёт соҳасидаги ечимлар исталган беморга у қаерда эканлигидан қатъи назар, юқори малакали шифокор ёрдамини кўрсатиш имконини беради, электрон рецептлар ёзиш тизими эса дори воситалари айланмасини назорат қилиш ва беморлар хавфсизлигини таъминлашда қўл келади. Digital Holding жамоаси бу каби лойиҳаларни бошқа мамлакатларда амалга ошириш бўйича катта тажрибага эга ва биз Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини кучайтиришда ўз имкониятларимиз билан бўлишишдан мамнунмиз», — дейди Digital Holding бош директори Андрей Майгур.

«Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида рақамли технологияларни қўллаш қамрови тобора кенгаймоқда. Соғлиқни сақлаш соҳасининг беморга йўналтирилган рақамлашувини қуриш биринчи навбатда аҳолига сифатли ва самарали тиббий хизматлар кўрсатишга, шунингдек, бошқарув жараёнини соддалаштиришга ёрдам беради. Digital Holding рақамли ечимлари касалликларнинг олдини олиш ва даволашда муваффақиятлироқ натижаларга эришишни кўзда тутади», — дейди IT-Med директори Артур Хакимов.

Ўзбекистонда ягона тиббий маълумотлар базаси ва интеграциялашган ахборот тизимлари мажмуасини 2025 йилга қадар якунлаш режалаштирилмоқда. Телетиббиёт консултациялари учун ечимлар ишлаб чиқиш ва электрон рецептлар платформасини ишга туширишдан ташқари томонлар ҳаракатлари тиббий суғурталар фонди маблағларидан фойдаланишни осонлаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини назорат қилишга ёрдам берувчи ахборот тизимларини ривожлантиришга қаратилади.

Тиббий муассасалар мижозларини электрон тиббий карталари ва шифокор кўригига онлайн ёзилиш хизматлари, лаборатория тадқиқотлари ҳақида SMS ва e-mail орқали хабардор қилиш тартибига ўтиш кутмоқда. Ҳамкорлик доирасида, шунингдек, тез тиббий ёрдам ходимлари учун диспетчерлар ҳамда бригадалар орасида аудио ва видеоёзув ҳамда шифокорларга тезкор SMS-хабарнома юбориш хизматларига эга тизимни моделлаштириш режалаштирилмоқда.

Digital Holding — Россиянинг МегаФон ва «USM Telecom» ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг қўшма корхонаси. ҚК таркибига Ucell телеком-оператори, New Solutions (илгари – ICS Holding Uzbekistan) ва CRPT Turon ҳам киради. ҚК фаолияти Ўзбекистон Республикасида халқаро стандартларга мувофиқ рақамли инфраструктурани шакллантириш ҳисобига телекоммуникациялардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва сифатини оширишга, шунингдек, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш, рақамли маркировка ва алоҳида товар турлари ҳаракатини назорат қилиш соҳаларида илғор технологияларни жорий этишга қаратилган.

МегаФон – бутун Россия рақамли имкониятлар оператори ва Россиядаги энг юқори мобил интернет тезлиги учун Ookla халқаро компанияси мукофотининг беш карра соҳиби. Компания АТ ва телекоммуникациялари йўналишларини бирлаштиради, мобил ва ўрнатилган алоқа, мобил ва кенг полосали интернет, рақамли телевидение ва ОТТ видеоконтент хизматлари, инновацион рақамли маҳсулот ва хизматларни тақдим этади. Россияда компания хизматларидан 74,4 млн мижоз фойдаланади.

Архив

  • December 2023
  • November 2023
  • October 2023
  • August 2023
  • July 2023
  • June 2023
  • May 2023
  • April 2023
  • March 2023
  • February 2023
  • December 2022
  • November 2022
  • October 2022
  • September 2022
  • August 2022
  • June 2022
  • May 2022
  • April 2022
  • January 2022

    © 2023 itmed, All Rights Reserved.