Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат тиббий суғурта жамғармаси ва «IT-Med» компанияси вакилларидан иборат делегация соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этилишини ўрганиш мақсадида Сирдарё вилоятига амалий ташриф буюрди
Ушбу ташриф, 2021 йил июль ойида бошланган Сирдарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш бўйича синов лойиҳанинг жорий натижаларини мониторинг қилиш мақсадида амалга оширилди.
Тадқиқот давомида иштирокчилар Сирдарё вилоятидаги бир қатор тиббиёт муассасаларида бўлиб, “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона”, “Имтиёзли йўлланма” тизимларининг ишлашини баҳоладилар. Тиббиёт муассасаларини компьютер техникаси, юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш, ходимларнинг компьютер саводхонлигини ошириш, шунингдек, тиббий ҳужжатларни қоғоз ва электрон шаклда такрорлаш билан боғлиқ қийинчиликларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мониторинг якунида мавжуд муаммолар, уларни ҳал қилиш йўллари ва ишлаётган жараёнларни такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши режалаштирилган.